avatar
Куч
302.94
Рейтинг
+139.65

G'afurov Uyg'un To'lqinovich

Мақолалар

Ўзбекистонда диний таълим тизимининг тарихий илдизлари

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Мусулмон мамлакатларидаги мадрасалар ҳақидаги илк маълумотлар IХ-Х асрларга оид бўлиб, бу мадрасалар Хуросон ва Мовароуннаҳрда жойлашган эди. Баъзи маълумотларга кўра, Термиздан Абу Исо Термизий ва Муҳаммад Ҳаким Термизий каби буюк алломалар етишиб чиқишида IХ аср бошларида Балхда 1848 та масжид, 900 та мактаб  ва 400 та мадраса бўлгани муҳим роль ўйнаган. Тарихчи Абу Бакр Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” китобида Бухородаги Форжак мадрасасининг 937 йилда ёнғин туфайли вайрон бўлгани ҳақидаги маълумотни келтирган.

Маърифатли аёл адашмайди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Сўнгги йилларда диний экстремистик ва террористик ташкилотларда аёллар қанотининг фаоллашуви кузатилмоқда. Ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб 20 йил мобайнида содир этилган террористик портлашларнинг 40 фоизини террорчи аёллар амалга оширганлар. Жумладан, бу муддатда 220 дан ортиқ аёллар ўзларини портлатиш орқали минглаб беайб инсонларнинг ҳалокатига сабаб бўлганлар.

Мақоланинг давоми

Талаба-ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий қадриятларга содиқлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

      Тошкент ислом университетида талаба-ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларда диний экстремистик ва террористик ташкилотларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган “ИШИД: залолат чўққисидан зулмат гирдобигача” номли тадбир бўлиб ўтди.



Ёшларни “Оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилайлик! (3-қисм. Ёш авлодни маънавий таҳдидлардан сақлашда аждодлар меросининг аҳамияти)

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    “Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин”.


И.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч.


 




Ёшларни “Оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилайлик! (2-қисм. “Оммавий маданият”нинг айрим кўринишлари)

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     “Табиийки, оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”.


                                                              И.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч


.


 



Ёшларни “Оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилайлик!

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


 


      Афсуски, бугун баъзи ёшларимизнинг миллий маданиятимизга зид ҳолатда “севишганлар куни”, “авлиё Валентин куни”, Хеллоуин каби байрамларни нишонлашлари, ахлоқий бузуқлик, зўравонлик, эгоцентризм, порнографик мазмундаги материалларни томоша қилиши ва тарқатиши, хорижий “юлдузлар”га тақлид қилиб, очиқ кийимлар кийиши, баданига турли татуировкалар чизиши, қизларнинг тамаки чекиш, киндик кўринар кийинишлари, бурун ва киндикка сирға илиб юриши, йигитларнинг ўпишиб саломлашишларида қадриятларимизга мутлақо ёт, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган хуружлар йиғиндиси бўлган «оммавий маданият»нинг таъсири яққол кўриниб турибди.


 



Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ёшлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

   2015 йил 4 февраль куни Тошкент ислом университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ёшлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш” мавзусида давра суҳбат ўтказилди.


 


Гиёҳвандлик – умр заволи

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     2015 йил 24 январь куни Тошкент ислом университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда “ГИЁҲВАНДЛИК – УМР ЗАВОЛИ” мавзусида давра суҳбат ўтказилди. Тадбирда Тошкент ислом университети талабалари ҳамда университет қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейининг ўқувчилари (жами 200 киши) иштирок этди.




Ватан улуғ, бурчим муқаддас

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

  2015 йил 10 январь куни Тошкент ислом университетида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. 




ТИУда сайловларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    2014 йил 28 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга бағишланган сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбир бўлиб ўтди.